Главная - Новости - Бойсун тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар пора билан қўлга тушди

Бойсун тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар миқдорида пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фото: «Газета.uz»
Аввалига фуқаролар Ж.С. ва Х.П.ларнинг мурожаати юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Бойсун туман кадастр бўлими мутахассиси С.А. фуқаро Ж.С.дан унинг қариндоши Х.П.нинг номига 0,30 га лалми ер участкаси ажратиб бериш эвазига 30 миллион сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Қўлга олинган С.А. ер ажратиш бўйича ҳужжатларни туман ҳокимига имзолатиши учун ҳокимнинг ўринбосари М.Ш.га 100 АҚШ доллари бериши кераклигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, мазкур жиноятни фош этишда фаол иштирок этишини маълум қилган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.
Шунга асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, Бойсун туман ҳокимининг ўринбосари М.Ш. туман кадастр бўлими мутахассиси С.А.дан 100 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии (0)
Комментировать
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.